16 December 2009
03:04 - Ўзбекистон яна қирғизларни газ ўчириб қўйиш билан қўрқитмоқда, қирғизларнинг боши қотган
Бугун Қрғизистон ҳукуматининг мажлисида Бош вазир Дониёр Усенов ўзбек газчилари қирғиз ҳамкасбларига телеграмма юбориб, қарзлар тўланмагани сабабли газ ўчириб қўйилиши мумкинлигини билдиришганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ноябрь ойида “Қирғизгаз” 5 млн долларлик газ тарқатган, аммо фақат 4 млн доллар пул тўплашга муваффақ бўлган. Декабрнинг бошланғич икки ҳафтасида 4 млн долларга газ тарқатилган, фақат 2 млн доллар пул тўпланган. Демак, Ўзбекистон олдидаги қарз 3 млн долларга чиққан.

Дониёр Усенов Энергетика вазири Илёс Давидовга мурожаат қилиб, бу масалани тезроқ ҳал қилишни, керак бўлса, баъзи одамларнинг ишини Бош прокуратурага бериш лозимлигини гапирган ва қарзни тўлаш учун Молия вазирлидан фоизсиз кредит олишни таклиф қилган. Бу хақдаги АКИпресс агентлигининг хабаридан тушуниш мумкинки, қирғиз ҳукумати Ўзбекистон олдидаги қарзни тўлаш масаласида нима қилишини ҳам билмайди.