11 December 2009
17:25 -
ЕХҲТ кузатувчилари Қашқадарёда “Бирлик”чилар билан учрашди
Кеча Қашқадараё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Парлеманти сайловларини кузатиш учун Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясида аккредетациядан ўтган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) кузатувчилари Александр Юрин (Россия Федерацияси) ва Айжан Бекқулиева (Қирғизистон) қашқадарёлик “Бирлик” фаоллари билан учрашди. Партия раисининг ўринбосари, вилоят ташкилотининг лидери Дайнов Ташанов, унинг ўринбосари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вилоят бўлими раиси Зулфиқор Мирзақулов ҳамда партия фаоли Ғанижон Раҳматовлар ЕХҲТ вакиллари билан сайлов кампаниясининг бориши, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият сингари масалаларни муҳокама қилишди.
ЕХҲТ кузатувчилари “Бирлик”нинг Адлия рўйхатидан ўтказилмаётгани масаласи билан қизиқди. Дайнов Ташанов бу борада ўз сафдошларининг ҳаракатлари, етарлича имзо йиғиб топширилганига қарамай Адлия вазирлигидан тайинли жавоб бўлмаётганини урғулади.
ЕҲХТ кузатувчиларига ўтган сайловларда мухолифат партияларидан фақат "Бирлик" 10 га яқин округда сайловчиларнинг ташаббус гуруҳлари орқали ўз номзодларини кўрсатгани, аммо сайлов комиссиялари иш жойларидан қочиб кетиб, уларни рўйхатга олишмагани, бирликчиларнинг бундай фаоллигидан ташвишга тушган ҳукумат сайловдан кейин ташаббус гуруҳлари номидан номзод кўрсатишни йўқ қилгани тўғрисида ҳам маълумот берилди. Андижон воқеаларидан кейин бошланган репрессияларнинг янги тўлқинига қарамасдан, “Бирлик” қайтадан оёққа туриш учун ҳаракат қилаётгани, аммо бу масалада Ғарб давлатларининг принципиал позицияси муҳим эканлиги айтилди.