09 December 2009
20:34 -
АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс янги стратегияни тушунтириш учун Афғонистонда, ишлар ҳали эскича, аммо бурилиш нуқтаси яқин кўринади
Кеча Афғонистонга келган АҚШ Мудофаа вазирининг мақсади - ҳам НАТО-АҚШ қўшинлари қўмондонларига, ҳам Афғон раҳбариятига - Барак Обаманинг янги Афғонистон сиёсатини тушунтириш. У кечанинг ўзиёқ АҚШ-НАТО қўшинлари штабининг янги қароргоҳида АҚШ ва НАТО кучлари қўмондонлари билан учрашди. Бош қўмондон МакКристаллнинг ташаббуси билан қурилган бу қароргоҳ шу пайтгача анчагина тарқоқ шаклда урушаётган турли мамлакатлар қўшинларининг фаолиятини координация қилиш имкониятини беради. Роберт Гейтс расмиятчилик учун бўлса керак, Ҳамид Карзай билан ҳам учрашди. Хабарларда учрашувга оид тафсилотлар берилмайди.
Ўтган ҳафта Роберт Гейтс ва Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Сенатнинг Ташқи ишлар комитети аъзолари томонидан сўроққа тутилишганда, қандай қилиб Афғонистонда Толибон ва Ал-Қоида нейтраллаштирилади, агар АҚШ қўшинларини 2001 йил ўртасида Афғонистондан олиб чиқишга бошлаш режалаштирилаётган бўлса, Афғон қўшинлари мамлакатни назорат остига қандай оладилар, уларни ўқитиш масласи қандай бўлади, коррупцияга ботган Афғонистон ҳукумати нима ҳам қила оларди каби саволларга ишонарли жавоб беролмаган эдилар.
Шунинг учун бўлса керак, Роберт Гейтснинг зиёратини ёритувчи журналитслар Афғонистонда коррупцияга қарши кураш масаласин ҳам унутмаяптилар. Уларнинг хабарларидан маълум бўлишича, ўтган куни ҳибсга олинган Қобул мэри Муҳаммад Саҳеби кечаёқ гаровга чиқариб юборилган. 15-17 декабрь кунлари Қобулда БМТ раҳномолигида коррупцияга қарши кураш бўйича конференция ўтказилиши ҳам билдирилди.
Вазият фақат Афғонистонда эмас, Ироқ ва Покистонда ҳам айни. Кеча Боғдоднинг марказида давлатнинг расмий биноларига яқин жайларида уч автомашина портлатилган, камида 112 киши ўлган, 200 га яқин одам яраланган. Демак, ўлганларнинг сони ҳали ортади.
Покистонда ҳам аҳвол ўша-ўша. Ислом жангарилари ўз мусулмонларини ўлдириш билан оворалар.
Лекин, кўринишидан, бу уччала мамлакатда ҳам ислом экастремистлари чорасизликдан ўз мусулмонларини ўлдиришмоқда. Чунки, улар атрофидаги ҳалқ секин-аста тораймоқда. Энди улар Афғонистон ва Ироқда Ғарб қўшинларига, Покистонда давлатнинг армиясига қарши жиддий кураш олиб бориш салоҳиятига эга эмаслар. Борликларини кўрсатиш учун гуноҳсиз одамларни ўлдиришгача боришмоқда.