08 December 2009
01:28 -
Парламент сайлови ҳатто чироқларни ёқиб қўйишга ҳам арзимайди
Ўтган йилнинг шу кунлари президент сайлови кампанияси муносабати билан вилоят, туман ва қишлоқлар аҳолиси мунтазам электр токи билан таъминланганди. Яъни, сайловлар муносабати билан кишиларнинг чироқлари узилмаган, бироқ сайлов ўтган 23 декабрь кунидан бошлаб, электр таъминоти эски ҳолига қайтганди. Ҳар ҳолда одамлар сайлов кампанияси муносабати билан бўлса-да, қишнинг қаҳратонида чироқларини ёқиб ўтиришган.
Бу йилги сайловлар жараёнида эса вилоят шаҳарлари ва қишлоқларда суткасига 2-3 соат электр энергияси берилмоқда. Одамлар бундан ажабланаётгани ҳам йўқ. Ҳатто шу масалани кўтариб чиқишга ярамайдиган сиёсий партияларнинг сайловолди масхарабозликлари чироқларни ёқиб қўйишга ҳам арзимайди, дейди мухбиримиз.