07 December 2009
23:36 - АҚШда ишсизлик даражаси кутилмаганда тушди, демак иқтисоднинг тузалиши тезлашади
Вашингтон Пост газетасининг кечаги сонида расмий маълумотларга асосланиб берилган хабарга кўра, АҚШда ишсизлик даражаси ноябрь ойида октябрга нисбатан тушган. Октябрда ишсизлик 10,2 % бўлган бўлса, ноябрда 10 % бўлибди.

Шу пайтгача мутахассислар ишсизлик даражаси яна ярим йилча ортиб боришини тахмин қилишганди. Йил бошидан бери ҳаммани хурсанда қилаётган факт – ишсизлик ортса ҳам, ортишнинг тезлиги камайиб бораётгани эди. Мана энди, ишсизлик даражасининг ортиши тўхтаб, камайишга бошлабди.

Айни замонда, айтиш керакии, ишсизларниннг абсолют сони ҳали ҳам катта - 15 миллион атрофида. Бу рақам кризис бошланмасидан олдинги барқарор йилларга нисбатан тахминан икки барвар кўп.

Ишсизлик даражасининг озгина бўлса ҳам тушиши катта психологик муҳит яратади, АҚШда кризисдан чиқиш тезлашади, дейишмоқда бу соҳанинг аналитиклари. АҚШ дунёнинг иқтисодий-молиявий системаасида ҳам етакчи роль ўйнагани сабабли, бу мамлакатдаги ижобий ўзгариш бутун дунёни, ҳатто АҚШнинг душманларини ҳам севинтиради. Бизда ҳеч қандай кризис-призис йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас деб ёлғондакам бонг ураётган Ислом Карим ҳам уларнинг ичида.