07 December 2009
01:51 -
Икки мамлакатга янги элчиларимиз тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг кечаги қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамидулла Кароматов Япониядаги, Германиядаги элчимиз Бахтиёр Ғуломов эса Бельгия Қироллигидаги элчимиз этиб тайинланди.
Ҳамидулла Кароматов бухоролик ёзувчи Саъдулла Кароматовнинг ўғли. У бундан бир йил муқаддам “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг стюардессаси ва Тошкент халқаро аэропортидаги божхона назорати ходимини маст ҳолда уриб, ишдан кетганди. Режимга садоқатлари эвазига уни яна Ташқи ишлар вазирлигига жойлаштиришди.
2005 йилдан бери Германиядаги элчимиз бўлиб келган Бахтиёр Ғуломов эса Ўзбекистон МХХ раисининг биринчи ўринбосари, генерал Шуҳрат Ғуломовнинг укаси. Бахтиёр Ғуломовни МХХ раисининг узоқ йиллар биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган генерал Бахтиёр Ғуломов билан адаштириш керакмас. Элчи Ғуломов ҳозирда айни от устида, режим аравасидан улоқтирилган собиқ чекист Ғуломовнинг эса ҳозирда нима қилаётганини биров билмайди.