06 December 2009
00:17 -
Ислом Карим 17 йил абгор қилинган миллатни 2010 йилда баркамол этмоқчи!
Бугун “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида мамлакат конституциясининг 17 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Карим иштирок этиб, ўзининг анъанавий тутуриқсиз ва ёлғонлардан иборат нутқини ирод этди. Президентга кўра, мамлакат ўтган йиллар мобайнида оламшумул ютуқларга эришган, ютуқларнинг гарови сифатида оқилона сиёсат ва фидокорона меҳнатни айтиш мумкин эмиш. “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинган 2010 йилда фаровонлик кўлами яна-да ортиб, фуқаролар бахтиёр бўлишармиш.
Президентнинг нутқи давомида ва охирида анжуманлар саройи олқишлардан ларзага келди, айниқса махсус тайёрлаб келинган ёшларнинг қўллари қарсакдан қаварди.
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги асрлардан бери давом этиб келган етакчилик ролини айнан Ислом Карим раҳбарлигида 17 йил ичида йўқотган, мамлакатимиз Турк дунёсидан ажралиб қолаётган, Ислом Карим Нурсултон Назарбой олдида ёш боладек бўлиб бораётган, миллионлаб ўзбеклар, уларнинг кўпчилиги олий маълумотли кишилар, Қозоғистон, Россия ва узоқ чет элларда асосан мардикорлик билан шуғулланаётган пайтда бундай бундай тадбир ўтказишнинг биттагина сабаби борлигини тушуниш керак. Бу – айнан бизнинг сайтимизда Ислом Каримнинг ҳам сиёсий ҳам иқтисодий соҳалардаги уқуқвсизлиги туфайли мамлакатимз бугунги аҳволга тушгани систематик тарғиб қилиниши ва бизнинг ҳақиқатни ўзида акс эттирувчи пропагандамиз секин аста халққа етиб бораётганидир. Бугун Халаро анжуманлар саройида ўтказилган тадбир – “Ҳаракат”нинг пропагандасига қарши контрпропагандадан бошқа нарса эмас.