05 December 2009
02:44 -
Ўзбек-турк вазирлари учрашди
Мамлакатимизга ташриф билан келган Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Режап Акдағ бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов билан учрашган. Бу ҳақда маълум қилган маҳаллий матбуот музокараларда икки қардош мамлакат тиббиёти соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳокама нишонига чиққанини таъкидламоқда. Турк шифокорлари музокаралардан сўнг республика Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институти ҳузуридаги суяк кўмиғи трансплатацияси марказини кўришган. Темурийлар тарихи музейини зиёрат қилишган.
Айтиш керакки, Ислом Карим Туркия билан муносабатларни энг паст савияда ушлаб туришга интилаётган пайтда бу мамлакатдан ҳар қандай ҳайъатнинг Ўзбекистонга келиши ҳам катта воқеадир, дейди мухбиримиз.
Айтиш керакки, Ислом Карим Туркия билан муносабатларни энг паст савияда ушлаб туришга интилаётган пайтда бу мамлакатдан ҳар қандай ҳайъатнинг Ўзбекистонга келиши ҳам катта воқеадир, дейди мухбиримиз.