04 December 2009
03:47 - Германия парламентидан икки хабар – бири ундоқ, бири бундоқ
НАТО мамлакатлари АҚШ президенти Обаманинг Афғонистондаги уруш бўйича янги стратегиясига муносабат билдиришни давом эттирмоқдалар.

Бугун Германия парламенти Бундестаг икки қарор чиқарди. Уларнинг биринчисига кўра, немисларнинг Афғонистондаги қўшинлари бу мамлакатда камида яна бир йил қоладилар. Яъни, Германия қўшинларнинг Афғонистонда қолиш муддати яна бир йўлга чўздирилган.

Бундестагнинг иккинчи қарори, АҚШнинг истакларига мос эмасликдан ташқари, НАТО ичидаги бирликни маълум маънода бузишга ҳам қаратилган. Чунки, Reuters агентлиги хабар беришича, Бундестаг бундесвернинг Афғонистондаги ўз қўшинларини яна 4,5 мингга ошириш таклифини рад этган.

Маълумки, Франция ҳам қўшича қўшин юбормаслик тарафдори. НАТО ичида катта роль ўйнайдиган Франция ва Германиянинг сўнги замонда бир йўналишда ҳаракат қилаётганлари ва бу ҳаракатлар АҚШ сиёсатига зид бўлаётгани – Ғарб бирлиги нуқати-назаридан ташвишлидир.