04 December 2009
03:07 - ШҲТнинг янги Бош котиби – қирғизистонлик Муратбек Иманалиев
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги йиғинида Қирғизистонинг собиқ Ташқи ишлари вазири Муратбек Иманалиев унинг Бош котиби этиб тайинланди. Қирғиз дипломати янги йилнинг илк кунидан бошлаб бу вазифани бажара бошлайди. Иманалиев Қирғизистонинг Хитойдаги элчиси, мамлакат Ташқи ишлари вазири лавозимларида ишлаган тажрибали дипломатдир.