04 December 2009
01:43 - Обаманинг қароридан Ислом Карим ҳам мамнун
АҚШ раҳбари Барак Обаманинг Афғонистондаги уруш борасидаги янги стратегияси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримни ҳам мамнун қилган. Бу ҳақда ёзаётган маҳаллий ахборот воситалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ стратегиясини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотига ишора қилишмоқда.

АҚШнинг Афғонистондаги вазият боис Ўзбекистон билан ҳисоблашишга мажбур бўлаётганидан Ислом Каримнинг ҳукумати мамнун бўлаётганини Владимир Норовнинг Афинада ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг мажлисида айтилган қуйидаги сўзларидан ҳам маълум: “АҚШ президенти тақдим қилган янги программани Афғонистонда 30 йилдан бери давом этаётган урушнинг тезроқ битишидан манфаатдар бўлган ҳамма тарафларнинг ҳаракатларини координация қилмасдан бажариш мумкин эмас.”

Айни замонда, Норовнинг “Жафокаш Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш маъсулияти келажакда афғонларнинг қўлига ўтишидан” хурсандлигини билдириши - русларнинг АҚШ қўли билан Афғонистандан чиқаётган ислом экстремизми хавфидан қутилиш, аммо тезроқ бу минтақани Ғарб таъсиридан чиқариш фикрларига ҳамоҳангдир.