02 December 2009
03:09 -
Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти саммити Қозоғистонда бўлади, Ўзбекистон қаерда?
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги тарқатган хабарга кўра, Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятига (ЕИҲ) кирадиган мамлакатлар (Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши шу йил 19 декабрда Олмаотада бўлади. Россия президентининг ёрдамчиси Сергей Приходько беш мамлакат раҳбарининг йиғилишига бошқа мамлакат раҳбарлари ҳам қўшилиши мумкинлигини билдирибди. Табиий, гап биринчи навбатда, Ўзбекистон президенти Ислом Карим ҳақида кетмооқда.
Сайтимиздаги қидирув системасига кириб топиш мумкинки, ўтган йили Бишкекда бўлиб ўтган ЕИҲ саммитида Ислом Карим қатнашган, унда Ўзбекистон ҳали ЕИҲнинг аъзоси бўлган. Аммо, 16 декабрда Москвада ўтказилган саммитда Ўзбекистон ЕИҲдаги аъзологини тўхтатгани эълон қилинган ва бу қарор инобатга олинган.
Демак, ЕИҲга нисбатан Ўзбекистоннинг позицияси ноаниқлиги ҳали ҳам давом этмоқда. Яна эслатиб ўтишдан фойда бор, айнан Ислом Каримнинг таклифи билан Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий бирлик ташкилоти тарқатилган, Ўзбекистон ГУОМда аъзолигини тўхтатган ва ЕИҲга кирганди. Кўп вақт ўтмасдан, Ислом Карим бу ерда ҳам аъзолигини тўхтатди. У ўзининг “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиорини ҳам унутадиган даражага тушди.
Тўғрисини айтиш керак, ҳозир Ўзбекистон президенти калаванинг учини йўқотган кишидек, умуман нима қилишини билмайди. Мамлакатимиз мутлақо боши берк кўчада. Бу кўчадан чиқишнинг бирдан-бир йўли президентни алмаштиришдир. У энди калаванинг учини топа оладиган аҳволда эмас. Ўзбекистоннинг сиёсий элитаси кўзини яхшилаб очиб оладиган вақт келди.