01 December 2009
02:44 -
Сайтимизга хат келди: Номимиздан эълон қилинган мактуб остидаги имзолар бизники эмас!
“Муҳтарам “Ҳаракат” сайти муҳаррири! Биз нафақат педагоглар, балки жамиятнинг илғор қатлами вакиллари сифатида сўз эркинлиги, матбуот ошкоралигини қадрлаймиз. Айни пайтда танқид, айниқса соғлом танқиднинг жамият тараққиёти учун нечоғли муҳим аҳамият касб этишини ҳам тушунамиз. Бироқ сайтингизда шу йилнинг 20 ноябрида бизнинг имзоимиз билан чиққан Тошкент Давлат Аграр университети атрофидаги қинғирликлар ҳақидаги мактуб бизни таажжублантирди. Чунки биз бу тарзда хат ёзилгани-ю унинг чоп этилганидан хабаримиз йўқ. Умуман, мактубдаги факт ва далилларнинг тўғри-нотўғрилигидан қатъий назар бизнинг хатга алоқамиз йўқ.
Албатта, мазкур мактубни эътиборсиз қолдиришимиз, сайт маъмурларининг қимматли вақтини олиб, унга изоҳ бермаслигимиз ҳам мумкин эди. Лекин сайтларда бизнинг номимиздан чиққан илк мақола эмас. Аввал ҳам www.uzbekistanerk.org сайтида ҳам айни шу мактуб чоп этилган. Ҳатто мазкур сайтларга имзоларимизнинг сохталаштирилгани ҳақида хат ҳам ёзганмиз, негадир хатларимизга жавоб ҳам беришмади, уларни чоп ҳам қилишмади. Кўринишидан кимдир бизга провакация уюштиряпти, яъни университет маъмурияти билан бизнинг ўртамизга совуқчилик туширмоқчи. Шу боисдан ҳам “Ҳаракат” сайти билан яқиндан алоқада бўлган (сайт бу жамият фаолияти ҳақида кўп ёзади!) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкентдаги офисига бориб, у ердаги журналистлар билан учрашдик. Анонимчилик нафақат Аграр университетида, балки кўпчилик олий ўқув юртларида русумга кириб улгургани хусусида узоқ суҳбатлашдик.
Ахборотлар оқими тезлашаётган, ҳар бир фактни тўла текшириш имконияти кам замонда сайтингизда чоп этилган мактубнинг чоп этилиши жараёнини тўғри тушунамиз. Боз устига таҳририятдан берилган изоҳнинг ўзиёқ “Ҳаракат”нинг биз хизмат қилаётган ўқув даргоҳи борасида холислигини кўрсатиб турибди. Шу боисдан ҳам бу мактубни биз ёзмаганимиз, унинг остидаги имзолар ҳам бизники эмаслигини жамоатчиликка билдиришингизни сўраймиз.
Эҳтиром билан,
Б.Абдалимов
С.Гуломов
Н.Ахмедов
Э.Холмухамедов
А.Рўзиев”
“Ҳаракат”дан: 2009 йилнинг 20 ноябрида сайтимизда эълон қилинган мактубни чоп этишдан аввал таҳририят номидан унга изоҳ берганмиз. Таъкидлаганимиздек, мактубда тилга олинган фактларнинг ҳақиқатга қанчалик яқинлигини текшириб кўришнинг имкони йўқ эди. Ҳар ҳолда ҳозир ҳам бу мажбурият ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зиммасида қолмоқда. Бугунги раддия-мактуб муаллифлари Тошкентда мухбирларимиз билан учрашкан, ўзларининг хатга алоқаси йўқлигини бот-бот такрорлашди, тузатиш беришни илтимос қилишди. Биз матбуотчилар аудитория манфаатлари қаршисида доим бурчлимиз, шу важдан бугунги мактуб ҳам эълон қилинмоқда.