30 November 2009
21:26 - Дилмурод Саййиднинг озод қилиниши ёки бошқа колонияга ўтказилишига рад жавоби берилди
Бугун Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош Бошқармаси маъмурияти “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг озод қилиниши ёки Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилиши бўйича рад жавоби берди. Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган журналистнинг укаси Обид Саидов жавобнинг Бошқарма бошлиғи ўринбосари Рустамбековдан оғзаки равишда олинганини айтди. Бироқ “Эзгулик” жамиятининг бу ҳақдаги сўровларига расмий жавоб ҳали ҳам йўқ.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 ноябрида журналистнинг оиласи йўл ҳаракати ҳодисаси туфайли оламдан ўтгач, унга нисбатан инсонпарварлик тамойиллари билан уни жазодан озод қилиш масаласи кун тартибига чиққанди. Ўшанда ИИВ, Бош прокуратуранинг айрим маъмурлари томонидан журналистнинг озод қилиш масаласи кўрилаётгани айтилгани ҳақида маъмнуният билан хабар бергандик, дейди мухбиримиз. Афсуски, бу борада эрта қувонган кўринамиз.