29 November 2009
03:39 -
“Нева экспресси”нинг портлатилиши натижасида ҳукуматнинг юқори даражали мулозими ва чет элликлар ҳам ҳалок бўлган
Россиянинг расмий агентликлари РИА “Новости” ва ИТАР-ТАСС тарқатган хабарларга кўра, Москвадан Санкт-Петербургга кетаётган экспресс поезд теракт натижасида ҳалокатга учраганига ҳозир шубҳа жуда ҳам кам. Бомба портлатилгани аниқ. Аммо бомба рельсларга жойлаштирилган эдими ёки вагонда бўлганми, ҳали аниқ эмас. Бомбанинг қуввати 7 кг тротил эканлиги ҳам аниқланган. Ўлганлар сони 30 га етгани ҳам хабарларда бор.
Ҳалок бўлганлар ичида Иқтисодий ривожланиш вазирлиги структурасига кирадиган Росрезерв агентлигини раҳбари Борис Евстратиков ва уч чет элик фуқаро (Бельгия, Италия ва Озорбайжонлик) ҳам борлиги расман тасдиқланган.
Санкт-Петербургда хабар тарқатишга мутахассилашган Фонтанка.Ru сайтининг маълумотига кўра, ўлганлар ичида Россия сенатининг Санкт-Петербурглик собиқ аъзоси Сергей Тарасов ҳам бор.