27 November 2009
05:10 -
Ўзбек ўзбекни мусофирчиликда ҳам аямаяпти
Ўрис агентликларнинг ёзишича, Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳридаги чала қурилишлардан биридан икки юртдошимизнинг жасади топилган ва маҳаллий милиция қотил сифатида 22 яшар ўзбекни қўлга олган. Дастлабки сўроқ даврида миллатдошини чавақлаган ҳамюртимиз айбига иқрор ҳам бўлган. Унга нисбатан Россия қонунчилигининг қотиллик айблови бўйича терговлар давом этмоқда. Агар жиноят исботланса, юртдошимиз яна 20 йил Россияда (қамоқда) қолиб кетади.