27 November 2009
03:17 -
Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Кеча жиноят ишлари бўйича Охунбобоев туман суди (судья Нуриддин Қодиров) Шахс ҳуқуқлари ҳимоя қилиш қўмитаси (раиси – Марат Зоҳидов) фаоли Ғанихон Маматхоновни 5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм ўқиган, деб хабар беради “Озодлик” радиоси. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш)да айбланган Маматхонов шу йилнинг 10 октябрида ҳибсга олинганди. Бир қатор халқаро ташкилотларнинг оҳи-зорига қарамай у қамоқдан чиқарилмади.