27 November 2009
02:13 -
Кремль Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Россия Федерацияси Президентининг расмий сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, Владимир Тюрденов мамлакатимизга ўрисларнинг элчиси сифатида юборилади. Бу ҳақдаги фармонни 23 ноябрь санаси билан имзолаган Президент Медведов Россия — Ўзбекистон муносабатларида туб бурилиш ясашни кўзда тутган. Чунки бу шахс Россия Ташқи ишлари вазирлигининг МДҲ мамлакатлари бўйича Департаментига раҳбарлик қилиб келаётганди. Бундан ташқари у муқаддам мамлакатнинг Бразилиядаги элчиси ҳам бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 20 октябридан бери Россиянинг мамлакатимизда элчиси йўқ эди. Россия президентининг МДҲ бўйича махсус вакили рутбасига кўтарилган аввалги элчи Фарит Мухаметшин эса, айни пайтда, Ислом Каримнинг ҳам меҳрини қозонган, бир неча марта орден-у медалллар билан сийланганди.