25 November 2009
14:10 - Инглиз журналисти ва миллатга хоинлик қилаётган шоирлар Салой Мадамин ҳамда Ёдгор Обиднинг информация манбаи битта - Тожикистон хавфсизлик хизмати
Бундан 10 йилча аввал полковник Маҳмуд Худойбердиев раҳбарлигида Тожикистон ҳукуматига қарши чиққан исёнчиларнинг сони номаълум бўлган қисми Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва Ал-Қоидаги қўшилиб кетди, деб ёзади Билл Роггион исмли журналист 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин бошланган террорга қарши урушни ёритишга мутахассислашган Узоқ Уруш Журнали (The Long War Journal) саҳифаларида эълон қилинган мақоласида.

Маҳмуд Худойбердиев Тожикистон Мудофаа вазирлигида батальон қўмондони эди, деб давом этган Билл Роггион, Маҳмуд Худойбердиев ва унинг одамларига оид маълумотларининг манбаи Тожикистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳабрининг ўринбосари эканлигини билдириши билан ҳамма нарса ойдинлашади.

Чунки, Андижондаги 2005 йил қонли воқеаларидан кейин “Эрк” партияси 53-54-чилар қисмининг раиси Салой Мадамин Лондонда ўтказилган қандайдир конференцияда айнан Тожикистон хавфсизлик хизмати тарафидан шахсан ўзига етказилган хабарларга асосланиб, Маҳмуд Ҳудойбердиевнинг одамлари Андижонда ислом жангарилари ва улар атрофида тўпланган тинч аҳолини ўққа тутишганини гапирганди. Унинг бу ифлослиги ҳақида “Ҳаракат” сайти ўша вақтдаёқ хабар берган.

“Офарин” дейиш керак Тожикистонинг махсус хизмати ходимларига. Улар бир томондан ўзбек мухолифати ичидаги аҳмоқларга Маҳмуд Худойбердиевни исломчиларга қарши Ислом Карим тарафида туриб курашган инсон қилиб қўрсатган бўлсалар, содда инглиз журналистларига Маҳмуд Худайбердиевнинг одамлари ислом жангарилари сафига қўшилиб кетишгани ҳақида лофлар айтишибди. Уларнинг биронта гапининг исботи йўқ.

Мақола муаллифи Маҳмуд Худойбердиевнинг 1997 ва 1998 йиллари кўпчиликка маълум бўлган ишлари ҳақида жуда қисқа маълумот беради ва Ал-Қоида ичида баъзи араб мамлакатлари ҳамда Покистон армиясида каттагина мансабларда ишлаган офицерлар борлиги ҳақида фактлар келтиради.

Аммо, Маҳмуд Худойбердиевнинг одамлари террористларга қўшилиб кетгани ҳақида биронта факт берилмагани кўрсатадики, тожик чекистларининг ўзида ҳеч қандай факт йўқ.

Ана энди қаранг, ўзини ўзбек миллатчиси ҳам деб реклама қилишни яшши кўрадиган Салой Мадамин фақатгина Ислом Каримга яна битта тош отиб қолиш учун ўз миллатига ҳиёнат қилиб, Тожикистонда кураш олиб борган ўзбек полковнигини ҳеч бир исботсиз ўзбекларни ўққа тутишда айбламоқда.

Ҳозир маълум бўлишича, тожик чекистлари Салой Мадаминга бу ёлғон маълумотларни бизнинг сайтимиз “тожикнинг ити” деб атаган Юсуф Расул орқали етказган экан. Ўз вақтида Ислом Карим тарафидан бир марта ишлатиладиган нарсадек ишлатиб отиб юборилган Салой Мадамин эса, ҳозир ундан аламини олиш учунгина, ўзбекларга хоинлик қилиш, тожик чекистларининг ноғарасига ўйнашгача бормоқда.

Ҳозир айнан шу ишни, яъни ўз миллатига хоинликни, Маҳмуд Худойбердиевга тош отишни бошқа бир ўзбек ёзучиси Ёдгор Обид нимага қилаётганини аввалига тушуниш қийин бўлди. Энди бунинг ҳам сири очилди. Ўртага яна тожикнинг ити Юсуф Расул чиқди. У шоир Ёдгор Обидга шахсий сайт очиб берган экан, “шоиримиз” менинг ҳам ўз сайтим бор деб ёш болдек боши айланиб қолган ва тожикнинг ити нима деса шуни такрорлаётган экан.

Мана ўзбек шоир-ёзувчиларинг сал кам ҳаммаси пасткашлик ва тубанлик рамзига айланиб бораётганининг кўрсатгичи. Абдулла Орифу Эркин Воҳиддан тортиб Салой Мадамину Ёдгор Обидгача - сал кам ҳамма ёзувчилар - тубанлик ботқоғига ботишибди. Шу кунларда тожикнинг ити яна бир қатор ёзувчиликка даъво қилаётганларга сайт очиб бериб, уларни лайчадек дум ўйнатишга ўргатаёгани ҳам маълум бўлди. Секин-аста улар ҳақида ҳам маълумот берамиз.

Чунки, Ўзбекистонда бир-икки ёзувчи эмас, сал кам ҳамма ёзувчилар ўз миллати ва миллатнинг ғояларига осонликча оёқ босиб, пасткашлик рамзига айланиб бўлганини ўзбек халқи билиши керак. Сўнги йиллардаги жараёнларга қараб башорат қилиш мумкинки, ёзувчи-шоирларни доимо бошида кўтариб келган ўзбек халқи бундан буён уларга фақат оёқ артади.