24 November 2009
23:15 - Покистонда ўзбекларга қўшилган Германиялик жангари ўлдирилибди
Немисларнинг машҳур Die Welt газетасининг Интернет вариантида берилган хабарга кўра, шу йилнинг баҳорида бир қатор сафдошлари билан Германиядан келиб, Покистоннинг Вазиристон вилоятида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қўшилган Жавад Содиқий исмли жангари октябрь ойи ўрталарида ҳукумат қўшинлари билан жангда ўлдирилган.

Немис исломчилари ва Жавад Содиқийнинг беваси унинг ўлимини қаҳрамонлик деб ҳисоблашларини, у билан фахрланишларини гапиришмоқда.

Das Welt газетасининг сайтида елкасига бомба отувчи қурол қўйиб юрган Жавад Содиқийни кўрсатувчи Покистонда олинган видеофильмдан лавҳалар ҳам бор (http://www.welt.de/politik/ausland/article5310417/Islamist-aus-Deutschland-in-Pakistan-getoetet.html).