20 November 2009
03:25 -
Ҳамид Казай расман иккинчи муддат президентлик курсисига ўтирди
Бугун Афғонистон президенти Ҳамид Крзайни иккинчи муддатга ўз курсисида қолдириш маросими бўлди. У расмий қасаёд қилди. Инаугурация марсимида АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ва Покистон президенти Асиф Али Зардори иштирок этишди. Президент саройида расмий тантаналар ўтказилаётган пайтида Қобул ўлик шаҳар ҳолида эди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Ҳарбийлар ва полиция ҳамма ерни назорат остига олган, одамларга уйдан чиқмаслик тавсия қилинган.
Мақсади мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш, Ҳамид Карзайни ҳокимиятга келтирмаслик эканини очиқча айтаётган Толибон жанубий минтақада биттагина теракт ўтказолган. Ўлимчи-террорист ўзини портлатиши натижасида бир бозорда 10 киши, бошқа бир жойда автомашини портлатилиши натижасида икки америкалик ҳарбий ҳалок бўлган.
Ҳамид Карзай маросимда сўзлаган нутқида Афғонистон халқини миллий бирликка чақирган, кечаги душманлари билан сулҳ тузишга тайёр эканини билдирган, қабила оқсоқолларининг анъанавий кенгаши "лойя жирға" чақиришга ваъда берган, коррупция билан курашиш асосий вазифаларидан бири бўлишини урғулаган.
51 ёшли Ҳамид Карзай яна 5 йил президент бўлади.
Ғарб сиёсатчилари Карзайнининг нутқини кучли деб баҳоладилар, аммо унинг сайловдаги асосий рақиби Абдулло Абдуллоҳ “Карзай 8 йилдан бери шу гапларни гапирмоқда, вазият эса фақат ёмонлашмоқда” деди. Кўриниб турибдики, у Карзайга нисбатан мухолифатчилигини давом эттиради.