20 November 2009
02:46 -
Гиннес китобининг кўзи қаёқда ўзи?!
Сурхондарёда айни кунда 100 ёшдан ошган 250 нафар нуронийлар мавжуд экан, деб ёзади vesti.uz сайти. Асрни қаритган бу қариялар ҳақида маълумот берган вилоят ҳокимлигига кўра, Узун туманинг Шаҳринав қишлоғида яшовчи Тожинисо момо 121 ёшни, музработлик Жума бобо 120 ёшни урибди. Қумқўрғонда яшовчи Гулсара Бекмуродованинг ёши ҳам 120 дан ошиб кетган. Умуман, Сурхондарёинг ўзида дунё рекордини янгилаган 45 нафар қария мавжуд эмиш.
Афсуски, дейди мухбиримиз, бу маълумотларни аниқ деб айтиш мушкул. Боиси Шўро ҳукуматининг дастлабки йилларида аҳолини рўйхатга олишда қатор чалкашликларга йўл қўйилгани, пенсия учун кишилар ёшларини каттартириб ёздириб олишгани ҳам маълум.