19 November 2009
21:04 - АҚШ Давлат департаменти мулозими эртага журналистлар билан учрашади
Кеча Тошкентга келган АҚШ Давлат Департаменти Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбарининг ўринбосари Жорж Крол эртага журналистларнинг анъанавий “Пресс-гапи”ида иштирок этади ва уларнинг саволларига жавоб қайтаради. Бироқ АҚШ мулозимининг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумот йўқ.

“Халқ сўзи” газетаси ходимининг айтишича, АҚШлик меҳмонни бугун Президент Ислом Карим қабул қилиши кутилмоқда, бу ҳақдаги хабар Президент девонидан юборилмагунича газетанинг навбатдаги сонини босмахонага жўнатмаслик тайинланган.

Аслида, бу даражадаги чет эллик мулозимлар мамлакат президенти билан эмас, ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашишлари керак. Аммо Ғарб дунёси билан алоқалари узилиб қолган Ислом Карим ҳар ким билан кўришишга тайёр.