18 November 2009
23:28 -
Ҳиллари Клинтон эълон қилинмаган ташриф билан Қобулга келди

Клинтон Ҳамид Карзайнинг инаугурациясига келгани ҳам маълум. Ҳозир Обама маъмурияти Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш қарори олиш арафасида турар экан, Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон шу масала бўйича ҳам керакли учрашувлар ўтказса керак. Клинтон АҚШ-НАТО қўшинларининг Афғонистондаги қўмондони генерал МакКристал билан учрашиш учун аэропортдан тўғри АҚШ элчихонасига кетгани ҳам шу фикрни тасдиқлайди. Табиий, у қўшимча қўшин юбориш масаласида скептиклиги аввалдан айтилаётган АҚШнинг Қобулдаги элчиси Карл Эйкенберри билан ҳам кўришади.