18 November 2009
21:24 -
Россиялик милиционерлар майор Алексей Димовскийга бирдамлик изҳор қилмоқдалар
Аввалги хабарларимиздан бирида Новороссийск шаҳар ички ишлар бўлимининг ходими, милиция майори Алексей Димовский шахсий сайти орқали ички ишлар вазирлиги структураларда ўз мансабини суиистеъмол қилиш оммавийлашгани ҳақида видео-мурожаат тарқатиб, мамлакат бош вазири Владимир Путинни Ички ишлар вазирлиги структураларини бутунлай текширишга чақирганди. Тольятти шаҳар милиция ходимларидан икки киши очиқча бу мурожаат ва чақириққа қўшилишгани ҳам хабаримизда айтилган.
Ҳозир маълум бўлишича, Тольятти шаҳрида участка катта инспектори лавозимида ишлайдиган майор Алексей Мумолин YouTube орқали видео-мурожаат эълон қилиб, ўз раҳбарларининг қинғир ишларини фош қилган ва Алексей Димовскийни қўллаб-қувватлашини билдирган. Унинг айтишича, милиционерлар ичида оддий одамларни жиноят қилишга тортувчи провокацион ҳаракатлар қилиш, одамларни содир этмаган жиноятларини бўйинга олдиришга зўрлаш ҳоллари кўпайиб кетган. Шу каби видо-мурожаат билан Сочи ҳарбий прокуратурасининг ходими Александр Попков ҳам чиқибди. Бу фактлар gazeta.ru cайтида келтирилади.
Ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва қонун бузарликлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари ичида Россиядан ҳам кенгроқ ва чуқурроқ тарқалган. Виждонли ўзбек милиционерлари россиялик ҳамкасбларидан ўрнак олиб, вазирлик ичида тартиб ўрнатиш учун ўзлари ҳаракат бошлашармикан?