18 November 2009
13:00 - Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг видеоси Тоҳир Йўлдошнинг тириклигини кўрсатди
“Жиҳод ва терроризм хавфи мониторинги” номли сайт (www.memrijttm.org) Ўзбекистон Исломий Ҳаракати 8,5 минутлик видео тарқатганини хабар қилади. Қисқа хабарда айтилишича, видео Покистоннинг Вазиристон вилоятида олинганга ўхшайди. Кадрларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг лидери Тоҳир Йўлдош мужоҳидларнинг кичик бир гуруҳига ўзбек тилида хитоб қилаётганини кўриш мумкин. Маълумки, Покистон расмийлари Жанубий Вазиристонда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангарилари жойлашган қишлоқ ҳукумат қўшинларининг қўлига ўтгани, Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани ҳақида хабар бергандилар.