18 November 2009
03:11 - Фарғонада Ғанихон Маматхоновнинг суди бошланди, афсуски, суд залида маҳкамани кузатаётган ҳуқуқ ҳимоячилари йўқ
Куни кеча жиноят ишлари бўйича Охунбобоев тумани судида Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси (раиси - Марат Зоҳидов) фаоли, 60 ёшли Ғанихон Маматхоновнинг суди бошланди. Атиги бир ойда тергов ҳаракатлари битиб, фирибгарлик ва мансабдор шахсга пора беришга уринишда айбланган Маматхонов шу йилнинг 10 октябридан бери қамоқда. Афсуски, қариндошларига кўра, кечаги маҳкамаларда унга маънавий кўмак бериши мумкин бўлган бирорта ҳуқуқ ҳимоячиси иштирок этмаган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг 14 ноябрь куни ўтган Марказий бошқаруви мажлисида бу масалага ҳам тўхталиб, жамиятнинг Фарғона вилояти бўлими фаолларига ҳуқуқ ҳимоячисининг маҳкамасини нафақат кузатиб бориш, балки уни ҳимоя қилиш чораларини кўриш ҳақида тавсиялар берди. Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.