18 November 2009
02:50 -
Россиядаги элчимиз Илҳом Неъматов ўрис расмийлари қабулида бўлган
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, мамлакатимизнинг Россиядаги элчиси Илҳом Неъматов Федерация Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин билан сўзлашган. Хабар бирмунча умумий бўлиб, унда тарафларнинг ўзаро муносабатлар истиқболи, давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги мулоқотлар масаласи ҳамда Ўзбекистоннинг ШҲТ, Коллектив хавфсизлик Шартномаси ва ЕХҲТ доирасидаги муносабатлари муҳокама қилинган.