17 November 2009
13:23 -
Афғонистонда толиблар француз қўшинлари қўмондонини йўқ қилишларига оз қолди
Ўтган кунги хабаримизда, француз қўшинлари Қобулдан 60 км узоқликдаги водийда Толибон кучарига қарши ҳужум бошлашганини билдиргандик. Кеча ўша ерда толиблар француз қўшинлари қўмондони бригада генерали Марсель Дрюарни йўқ қилишга ҳаракат қилгани ҳақидаги хабар кўпчилик Ғарб агентликлари тарафидан тарқатилди.
Генерал Марсель Дрюар бир бозорда маҳаллий оқсоқоллар билан суҳбатлашаётганда, уларнинг яқинига толиблар томонидан отилган иккита ракета келиб тушибди. Аввалига ракеталарнинг портлаши натижасида шу атрофда юрган уч бола ҳалок, яна уч киши ярадор бўлган, толиблар нишонга олганларга ҳеч нарса бўлмагани билдирилди.
Аммо, кейинги хабарларга қараганда, ҳалок бўлганлар сони 12 га чиққан, 38 киши ярадор, уларнинг 20 нафари оғир аҳволда.