09 July 2005
03:00 - 18:00 - Ўзбекистонда шоу-лўттибозликлар давом этмокда
18:00 - Ўзбекистонда шоу-лўттибозликлар давом этмокда

Андижон исёнини террористик харакатлар деб одамлар миясига куйиш ва уларда Каримов режимига садокат уйготиш режимнинг бугунги кундаги дарду ўйи бўлиб колди. Бунда сарфланаётган кўплаб вакт ва бехисоб харажатлар ўйлаб кўрилаётгани хам йўк.

Энди шоу-лўттибозликлар ўтказиш навбати Фаргона водийсига - мавжуд режим учун энг калтис вилоятларга келди. Зотан, бир вактлар шу худуд рус боскинчилари томонидан босмачилик деб аталган миллий озодлик харакатининг асосий маскани бўлгани бежиз эмас.

Ўтган куни Андижон шахрида ўтказилган шоу “Кўзлар карогида асранг ватанни“ деб аталди. Ўзбекистон ОАВларига кўра, баландпарвоз шиору чакириклар, нутклар, кўшик ва ракслар, спорт ўйинлари “Соглом авлод“ ўйингохига тўпланган касб-хунар масканлари ўкувчиларини масрур этибди.

Кеча, 8 июлда эса шоу навбати Фаргона шахрига берилиб, бу ерда “Аёл оламни тебратар“ деган ном остида келинсиз катта “келинбарон“ бўлди. Унда иштирок этган аёллар “Андижон вокеалари муносабати билан хур Ўзбекистон хотин-кизларига мурожаат“ кабул килишди. Бугунги республика газеталарида чоп этилган ва сафсатабозликнинг яккол намунаси бўлган бу мурожаатда хакикатнинг оёги осмондан келтирилибди. Мурожаатнинг эркак муаллифлари аёлларни хар нимага ишонтирса бўлаверади деб ўйлашган, шекилли. // «Харакат»