05 November 2009
01:10 - “Ҳаракат” Абрамовични танқид қилди, Лужков бунга қўшилди, тасодифлар занжири давом этади
11,5 млд долларлик сарвати бўлган Россиянинг энг бой одами Роман Абрамович севгилиси Дария Жукова билан Нью-Йоркдаги Nello ресторанига бориб, еган-ичгани учун 47 минг доллардан ортиқ пул тўлагани ҳақида 2 ноябрда хабар берар эканмиз, бундай хабарни ўқиган оддий русларда “Путин тўғри қилади, бу бойларни қамаш керак” деган фикр уйғонади деб, аслида, Абармовичнинг бундай юриш-туришни танқид қилгандик.

Русларнинг РИА «Новости» тарқатган хабардан маълум бўлишича, Москванинг марказида, Кремлнинг биқинидаги Манеж биносида бугун ўтказилган «Православная Русь» кўргазмасида партиарх Кирилл билан бирга иштирок этган шаҳар мэри Юрий Лужков Роман Абрамовичга ташланибди. У Абрамовичнинг Англияда “Челси” футбол клубини сотиб олганини хотирлаб, бундай меценатлик русларнинг руҳий атмосферасига ва бугунги ҳолига мос эмаслигини, Абрамович ўз фойдасини ўйлаганини гапирган ва “бундай олийжаноблик бизга ёд” деган.

Абрамовичнинг АҚШ ресторанида сарфлаган пулини эсга олиб бўлса керак, партиарх шундай дебди: “Билмайман, булар бир кунда, ҳеч бўлмаса, 10 кишига овқат беришармикан”.

Қизиқ, биз Абрамовични танқид қилдик, тасодифан бўлса керак, Лужков давом эттирди.