04 November 2009
23:45 -
Чирчиқ шаҳар ҳокими Шукрулла Бобоев қамоққа олинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ажрими билан шаҳар ҳокими Шукрулла Бобоев қамоққа олинди. Унга нисбатан бир муддат аввал Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167- (Давлат ёки ўзгалар мулкини растарата қилиш йўли билан ўзлаштириш), 205- (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207- (Мансаб сохтакорлиги) сингари моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бораётган эди.
Шукрулла Бобоев 1993 йилга қадар Бекобод шаҳар ҳокими, шундан сўнг 10 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кадрлар сиёсати ва ташкилий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси реферанти, 2003 йилдан буён Чирчиқ шаҳар ҳокими бўлиб ишлаб келаётганди, дейди мухбиримиз.