04 November 2009
01:42 -
Атрофда масжид-мадраса ёки таълим муассасаси бўлса, пиво сотилмайди
Диндорларга нисбатан муттасил ва зимдан кураш олиб бораётган ҳукумат антиқа қарор қабул қилди. Бугун матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фармойишига кўра, диний муассасалар, таълим даргоҳлари жойлашган ҳудуддан ярим километр радиусдаги савдо объектлари пиво маҳсулотларини сота олишмайди.
Савдо нуқталарининг асосий қисми шаҳарларга тўғри келувчи Ўзбекистонда бу қарор талабини бажаришнинг имконияти кам. Яъни, боғча, мактаб сингари таълим ва диний муассасалар шунчалик зички, савдо объектлари амалда улардан 500 метр узоқда бўлиши мумкин эмас. Табиий, агар қарор иловасида кишибилмас истиснолар бўлмаса, дейди мухбиримиз.