03 November 2009
02:47 -
Тубанлик рамзига айланган сайтлар билан ҳамкорлик қилувчи пасткашларни ҳеч ким ва ҳеч қачон кечирмайди
Ўзбекистонда демократик мухолифатнинг етакчиси бўлмиш “Бирлик” Партиясига қарши иш олиб боришга ўрганган бир қатор сайтлар ўз функцияларини бажаролмасдан бекилиб кетишгани ўқувчиларимизга маълум. Масалан, “Эркинюрт” ва “Исёнкор” сайтлари шулар жумласидандир.
Бу сайтлар турли сўровномлар ўтказиб, мухолифатнинг асосий кучи 53-54 лақабли Салой Мадамин бошчилигидаги “Эрк” партиясидир, мухолифатнинг лидери эса Салой Мадаминдир деб кўрсатишга кўп ҳаракат қилдилар. Аммо, “Ҳаракат”нинг чақириғи билан у сайтларга кирган ўқувчиларимиз оқими ҳамма натижаларни “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат фойдасига ўзгартириб юборгач, у сайтлар бекилиб ҳам кетишди.
“Исёнкор” сайтидаги қилинган сохтакорликларга қарамасдан, “Бирлик” ҳаммадан олдин келишини кўрсатувчи аналитик мақола “Ҳаракат” журналининг 2007 йилдаги 3(66) сонида эълон қилинган. Ўқувчиларимиз бу мақола билан ушбу саҳифада танишишлари мумкин.
“Исёнкор” бекилгандан кейин “Янги дунё” номли сайт очган тожикнинг ити Юсуф Расул энди “Эрк” партияси ва унинг лидерига ҳам душман бўлиб қолган. Аммо ўз ичидаги “Бирлик”га қарши ифлослик руҳини тузатолмайди. У шу кунларда “Исёнкор” сайтини қайтадан очиб, у ерда ҳам эски қилиқларини давом эттиришга бошлабди.
Аммо, замон ўзгарган. Ундай ахлатхона-сайтларга кирувчиларнинг сони кескин камайиб кетган. “Исёнкор” сайти яқинда янги сўровнома ўтказган экан, унга 50-60 кишигина қатнашиб, сайт ўқувчиларининг сони ҳам шундай эканлиги кўриниб қолди.
Қизиқ бўлгани шундаки, шу 50-60 кишининг мутлақо кўпчилиги Ўзбекистонда Халифалик ўрнатиш тарафдори бўлиб, овоз берибди. Яна ўша кўпчилик “мухолифат Ислом Карим режими устидан ғалаб қозонолмаслигини” билдирибди, мухолифатнинг лидерлари деб “Эрк” партиясидаги ислом фанатиклари Дўстназар Худойназар ва Салой Мадаминни танлабди.
Кўриниб турибдики, бу сайтларга ислом фанатикларидан бошқа ҳеч ким кирмайди ҳам.
Биз бу ҳақда хабар берганимиздан кейин, у сайт яна бизнинг ўқувчиларимиз оқимига учради ва сўровнома натижаларининг сурати ўзгарди.
Бир неча кун ичида Ўзбекистон демократик давлат бўлишини истаганларнинг фоизи 64 га, мухолифат Ислом Карим режими устидан ғалаба қозонишига ишонганларнинг фоизи 73 га чиқди. Мухолифатнинг лидери Абдураҳим Пўлатдир деганлар 53 фоиз бўлди, иккинчи ўринда Муҳаммадбобир Маликов – 14 фоиз. Салой Мадаминов 11 фоиз билан учинчи ўринда.
Биз бу йўналишда ташвиқот олиб боришни давом эттирсак, демократия ва Абдураҳим Пўлат учун овоз берадиганларнинг фоизи яна ҳам ортиши шубҳасиз, аммо бизнинг бундай мақсадимиз йўқ. Аксинча, ҳаммани бундай ифлос сайтлардан узоқда туришга чақирамиз
Яна бир қизиқ нарсага ўқувчилар эътиборини қаратмоқчимиз. Ўша сўровномдада “Мухолифат сайтлари ичида энг яхши ва қизиқарлиси қайси?” деган савол ҳам бор. Аммо, жавоблар ичида “Ҳаракат” кўрсатилмаган. Бошқа танлов бўлмагани учун бўлса керак, сўровномада қатнашганларнинг кўпчилиги масхарабозлик саҳнасига айланган “Туронзамин” сайтини “энг яхши ва қизиқарли” деб танлабди.
Аввалги хабарларимиздан бирида ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, уларни “Исёнкор” сайтига киришга ва “Ҳаракат” тарафдори эканликларини намойиш қилиш мақсадида шу пайтгача ҳеч ким овоз бермаган “Ҳимоячи” сайтига овоз беришга чақирдик.
Бир-икки кун ичида бу савол бўйича ҳам натижалар ўзгарди. Шаклан “Ҳимоячи”, аммо моҳиятан “Ҳаракат”, биринчи ўринга чиқди. Шармандачиликдан қутулиш учун у сайт юритувчилари жавоблар рўйхатига “Ҳаракат”ни ҳам киритишга мажбур бўлишди. Ҳозир “Ҳаракат” учун овоз берганларнинг фоизи (“Ҳимоячи” учун берилганларни ҳам қўшиб) 50 дан ортибди.
Бу сайтлар фақат сўровнома ўтказиш бичими билан эмас, умуман моҳияти билан пасткашлик ва тубанлик рамзига айлангани ҳозир ҳаммага маълум. Ҳақиқий инсонлар бу сайтлар билан ҳамкорлик қилишдан воз кечганлари ҳам кўриниб турибди.
У сайтларга нисбатан “пасткашлик ва тубанлик” ифодаларини ишлатишимиз мутлақо тўғридар. Иккитагина мисолни эслатмоқчимиз.
Бу сайтларда “Эрк” партияси бош котиби Отананазар Ориповнинг укаси импотент бўлгани учун Отаназар ака ўз укасининг хотини билан ўз хотинидек яшади, укасининг болалари ҳам аслида унинг болалари, деган ифлос иддаолар ёзилди.
Бу сайтларда гўёки Абдураҳим Пўлат қандайдир аёлларни алдаб, уларнинг Тошкентдаги квартираларини ўзига ўтказиб олди, деган мутлақо ифлос ёлғонлар ёзилди.
Шундай ифлосликлар билан тўлатилиб, ахлатхонага айланган сайтлар билан пасткаш ва тубан одамларгина ҳамкорлик қилиши мумкин. Уларни ҳеч ким ва ҳеч қачон кечирмайди.
Оила ичида бошларига тушган балолар туфайли ўз хатти-ҳаракатларини ҳам назорат қилолмай қолган ва шу сайтларда ўзларини овутиб юрган баъзи собиқ бирликчиларнигина, балки, ҳозирча тушуниш мумкиндир.