03 November 2009
01:28 - Покистонда икки портлаш – камида 35 киши ўлди
Бугун эрталаб Равалпинди шаҳридаги меҳмонхона олдида бомба порталаши натижасида 35 киши ўлди. Ўлганларнинг кўпчилиги меҳмонхона олдидаги банкдан нафақаларини олиш учун навбатда турган қариялар, яъни маҳаллий мусулмонлар.

Бироздан кейин Лахор шаҳрида полиция пости олдида икки одам ўз автомобилини портлатиши натижасида ҳам ўлган ва ярадор бўлганлар бор. Террористларнинг ўзи ҳам ўлган.

Расмийларнинг фикрича, портлатиш қилганлар – ислом экстремистларидир. Сват водийси ва Жанубий Вазиристонда ҳукумат қўшинлари тарафидан йўқ қилинаётган Ал-Қоида ва Толибон жангарилари жон аччиғида шу каби террористик ҳужумлар уюштиришмоқда.