02 November 2009
23:50 - Ёшлар телерадиоканали директори ўринбосари Зоир Қурбонов ҳибсга олинган
Бугун маълум бўлишича, бир неча кун аввал Ўзбекистон телерадиокомпанияси Ёшлар телерадиоканали директори ўринбосари Зоир Қурбонов ҳибсга олинган. Компания журналистларига кўра, хизмат хонасида қўлига кишан тақилган журналистга қарши унинг ҳозирда Нурчилар оқимига мансубликда айбланиб, МХХда сўроқ бераётган ҳамкасби Ҳамза Жумаев кўрсатма берган.

Иддаоларга кўра, Туркиянинг “Сомон йўли” телеканали орқали намойиш этилган Нурчилар ғояларини акс эттирувчи кўрсатувни Ўзбекистонда эфирга бериш эвазига Зоир Қурбонов молиявий таъминланиб келинган.

Бироқ телерадиоканал маъмурияти унинг ҳибсга олинишини молиявий қинғирликлар, яъни қалам ҳақини нотўғри белгилаш ва ўзлаштириш билан боғлаб, телерадиоканал диний оқимлар тузоғига тушганини тан олишдан қочишга ҳаракат қилмоқда, дейди мухбиримиз.