02 November 2009
04:43 -
Абрамович севгилиси билан ресторанга кетди, 47 минг доллар тўлади, Ходорковский эса қамоқда
Россиянинг энг бой одами Роман Абрамовичнинг бойлиги $11,5 млд, у дунё бойлари ичида 51-ўринда. У 30 октябрь куни севгилиси Дария Жукова билан Нью-Йоркдаги Nello ресторанига бориб, еган-ичгани учун 47 минг доллардан ортиқ пул тўлабди. Улар ичган қиматбаҳо виноларнинг нархи, квитанциядан кўриниб турганидек, 10-15 минг доллардан экан.
Абрамовия бир неча соатлик кўнгил очар зиёфати учун ўз пулини ишлатган. Бу унинг шахсий иши. Аммо, бу бойлик унга қандай келгани шубҳали. Масалан, дунёнинг биринчи бойи Бил Гетс одамзод тарихида из қолдирадиган ишлар қилиб, бойлик орттирди. Абрамович-чи?
Аслида, бу каби хабарлар Россия расмийлари учун Ходорковскийнинг қамоқдалигини оқлашга хизмат қиладиган яхши фактдир. Чунки, бундай хабарни ўқиган оддий русларда “Путин тўғри қилади, бу бойларни қамаш керак” деган фикр уйғонади.