01 November 2009
01:27 -
Ўзбекистон ҳукумати фуқароларнинг банк ҳисобларини текшириш йўлини қонунлаштирди, демократлар уни олқишлаши керак
Бир қатор сайтларда хабар берилишича, Ўзбекистонда “Жиноий йўллар билан олинган даромадни легаллаштириш ва ва террорни молиялаштиришга қарши курашиш учун керак бўлган маълумотларни тақдим этиш” номли Фармон кучга киргани билдирилди. Фармон қачон ва ким томонидан имзолангани, бу хусусдаги хабарнинг манбаи қаерда эканлиги ҳеч бир хабарда айтилмайди. Бунинг ўзи шубҳали.
Аслида, бундай Фармоннинг чиқарилиши, у ростдан ҳам чиқарилган бўлса, олқишга сазовордир, дейди мухбиримиз. Айни замонда, шу йўл билан ҳукумат ҳар бир одамнинг молиявий ҳолатини назорат остига олади маънодаги хавотирликларда ҳам жон бор. Аммо, унутмайлик-ки, Ўзбекистонда мавжуд бўлган антидемокртик шароитда ҳукумат бундай маълумотларни шундоқ ҳам олаверарди. Чунки ҳамма муассалар, ҳатто хусусий муассасалар ҳам, ҳукуматнинг ноқонуний буйруқларини сўзсиз бажаравериши ҳаммага маълум.
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ва умуман ҳамма демократлар Ўзбекистонда қонунлар устирворлигига эришиш учун кураш олиб бормоқдалар. Демак, бу Фармонга оид бўлган соҳада ҳам курашиш керак бўлади. Фармоннинг пайдо бўлиши бу курашни бир оз бўлса ҳам осонлаштиришини тушуниш лозим.
Ўзбек демократлари Ўзбекистонни демократик давлатга айлантиришни орзу қилар эканлар, ноқонуний даромадни легаллаштириш ва террорни молиялаштиришга қарши кураш, айниқса бу кунда, катта муаммога айланиб бораётганини билишлари керак. Бу курашни қонуний йўллар билан олиб бориш учун бу соҳада кўпгина қонунлар яратиш керак бўлади. Ҳар бир қонун, минг афсуски, инсонларнинг фаолиятига маълум чекловлар қўяди. Аммо, бошқа йўл йўқ. Инсоният бунга кўникиб бормоқда. Масалан, аэропортларда пассажирларнинг ҳатто пойафзали ечиб, текширилмоқда. Шу пайтгача мутлақо дахлсиз деб ҳисобланган Швецария банклари дунё жамоатчилигининг талаби билан ўз муштарийларининг (клиентларининг) ҳисоб рақамларига доир маълумотларни махсус хизматларга беришни бошлашди.
Бундай жараёнлар давом этади. Бу демократига қарши эмас, бизнинг хавфсизлигимиз учун мажбуран қилинаётган ишлардир.