31 October 2009
17:20 -
«Бирлик» лидерларидан Дайнов Ташановнинг Қашқадарёдаги уйида тўй
«Бирлик» Партияси раисининг ўринибосари, партиянинг Қашқадарё вилоят ташкилотининг раиси Дайнов Ташанов уч набирасининг суннат тўйини ўтказиб, бугун Нишон туманидаги уйида эл-юртга ош берди. Юзлаб меҳмонлар ичида мухолифатчининг сафдошлари ҳам бор эди. «Эрк» партиясининг раиси Самад Мурод, «Бирлик» Партияси Самарқанд ва Сирдарё вилоят ташкилотларининг раислари Холиқназар Ғани ва Исроил Риза, маҳаллий мухолифатчилар ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари шулар жумласидандир.
Ҳар доимгидек, тўй доирасида ҳам мухолифатчилар сиёсий масалаларни гаплашиб, мини-мажлис ўтказиб олдилар. АҚШдан бу ерга телефон қилган «Бирлик» лидери Абдураҳим Пўлат сафдошини набира тўйи билан табриклади.