31 October 2009
04:32 - Соқолини олиб ташлаб, Жануби Вазиристондан қочаётганлар ичида Тоҳир Йўлдошнинг одамлари борми?
ББС радиоснинг Покистон армияси расмийларига асосланиб хабар беришича, ҳукумат қўшинлари Жанубий Вазиристондаги ўзбек жангариларининг асосий қароргоҳи - Канигурам шаҳрини уч томондан ўраб олган. Покистон армияси шаҳарни бутунлай ишғол этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Агар вазият бундай жиддий бўлса, ўзбек жангарилари ҳам, Ал-Қоида ва толиблар каби, соқолларини олиб, бошқа вилоятларга қочишаётганини тахмин қилиш қийин эмас.

Кўринишида, АҚШ томонидан жасоратлантирилаётган ва балки ёрдам олаётган Покистон қўшинлари Сват водийсидан кейин Жанубий Вазиристонни ҳам ислом экстремистларидан тозалашга жиддий киришган. Воқеаларнинг кетишидан, ҳукумат бу сафар ғалаба қозонади. ИДУ жангчилари жон аччиғида Марказий Осиёга қочишга ҳаракат қилишларини ҳам кутиш мумкин.