31 October 2009
03:41 - Қонунчилик Палатаси салкам бир миллион иш жойи яратиш бўйича Программа қабул қилди
Кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида Янги иш жойлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш программаси муҳокама қилинди ва қабул қилинди. ЎзАнинг бу ҳақдаги хабаридан маълум бўлишича, Программа лойиҳаси бўйича асосий нотиқлар Иқтисод вазири С.Бекенов ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири А.Ҳайитов бўлишган. Президент Ислом Каримнинг бу каби соҳадаги такли ва ташаббусларидан руҳланган нотиқлар 2010 йилда 950 минг янги иш жойи яратишни назарда тутувчи Программани тасдиқлашни сўрашган.

Табиий, Қонунчилик Палатаси муҳокамалардан кейин ва баъзи қўшимчаларни ҳисобга олиб, Прораммани тасдиқлаган. 950 минг рақами ўзгариб-ўзгармагани, ўзгарган бўлса, қайси томонга ўзгаргани хабарда айтилмайди. Лекин, бундай эртаксимон программа амалага оширилса, ўзбекларга чет элларда мардикорлик қилишга ҳожат қолмайди.