31 October 2009
02:20 - ЕИнинг президентини сайлаш ноябрга қолдирилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 29-30 октябрь кунлари ўтадиган ЕИ саммитида биричи марта бу альянснинг президенти сайланиши керак эди. Президент сайлови йўлидаги охирги тўсиқ бўлиб турган Исландия бир ойча аввал Лиссабон Шартномасини референдум йўли билан тасдиқлади. Айнан шу Шартномага кўра, бундан буён ЕИнинг ўз президенти, ўз ташқи ишлар вазири ва бошқа бир қатор раҳбар органлари бўлиши керак.

Аммо, ЕИнинг кеча-бугун бўлиб ўтган саммитида бу масала яна ечилмай қолди. Энди муаамо Чехиядан чиқмоқда. Чехия парламенти Лиссабон Шартномасини тасдиқланган бўлса ҳам, унинг президенти керакли ҳужжатларни имзоламаган. Сабаб – Лиссабон Шартномасининг кучга кириши, Чехиянинг ғарбий Судет вилоятидан Иккинчи жаҳон урушидан кейин чиқариб юборилган немисларга турли ҳуқуқий масалалар бўйича ЕИнинг судига мурожаат қилишга имкон беришидир.

Ғарб оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бугунги саммитда Чехияга бу хусусда керакли кафолатлар берилибди ва Чехия президенти уларни қониқарли деб ҳисоблаб, тез кунларда Лиссабон Шарномасини тасдиқловчи ҳужжатга имзо қўйишга рози бўлибди.

Ана шундан кейин Европа Иттифоқининг президенти сайланади. Президен ЕИнинг саммитида сайланиши керак. Бунинг учун ноябрь ойида махсус саммит ўтказишга келишилган. Президенликка асосий номзод сифатида Буюкбританиянинг собиқ бош вазири Тони Блер кўрилмоқда.