29 October 2009
13:48 -
Ўзбекистон номли давлат тузилган кунни ҳеч ким эсламади
Мамлакатимизнинг номи – Ўзбекистон. Аммо, тарихда бундай сўз бўлмаган. Ҳозир ўзбеклар яшайдиган ҳудудларда Қўқон, Бухоро ва Хоразм хонликлари бор эди. Аввал руслар уларни босиб олиб, сўнгра коммунистлар ҳокимиятга келгандан кейин, бу ҳудудларнинг ҳаммаси Туркистон Автоном Республикаси ичига кирди.
1924 йил 27 октябрь куни СССР Марказий Ижроия Комитети Ўзбекистон ва Туркманистон Совет Социалистик Республикалари тузиш ҳақида қарор қабул қилди. Шундай қилиб, тарихда биринчи марта Ўзбекистон номи остида янги давлат пайдо бўлди. Ҳозирги Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти ҳам Ўзбекистон ичида эди. Ўзбекистон эса, ўз Конституциясига кўра, мустақил давлат сифатида СССРга кирди.
Эътибор бериш керакки, Ўзбекистон номли давлатни ўзбеклар эмас, Москва тузди ва СССРга киритди. 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон ўзини мустақил деб эълон қилиши мантиқсиз воқеа бўлган, чунки, у аввалдан мустақил эди. Агар 1991 йил 31 август куни қабул қилинган Мустақиллик декларациясида СССРдан чиқишимизни эълон қилсак эди, бу ҳақиқий воқеа бўларди. Аммо бундай нарса бўлмади ва СССР ичида қолавердик.
1991 йил 8 декабрда Беловежские Пушчида СССРнинг асосчилари Россия, Украина ва Белорусия уни тарқатдилар ва биз мустақил бўлиб қолдик. Айнан шундан кейин дунё СССРнинг бошқа республикалари қатори бизнинг ҳам мустақиллигимизни тан олди.
Хуллас, тарихимизда 1924 йил 27 октябрь - 1991 йил 31 августдан ҳам муҳимроқ сана, Ўзбекистон туғилган кун. Туғилганимизга ропа-роса 85 йил бўлди.
Аммо, уни ҳеч ким эсламади. Чунки, давлат сифатида пайдо бўлган кунимизни ҳам эсламайдиган ибтидоий жамиятмиз ҳали.