07 June 2005
03:00 - 22:30 - Войдод! Ўзбекистон сенатори калтакланди - Human Rights Watch Андижон хунрезлиги хакида махсус доклад эълон килди 22:00 - «Бирлик» раисининг ўринбосари хам милиция тарафидан ушлаб кетилди 17:00 - Музаффармирзо Исхоковнинг озод килинишига оид
22:30 - Войдод! Ўзбекистон сенатори калтакланди

Хукукни мухофаза килиш идоралари ходимлари томонидан мухолифат аъзоларига нисбатан турли даражада тан жарохатлари етказилаётган айни кунларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Фаргона вилояти Охунбобоев тумани хокими Нўмонжон Омоновга бир фукаро томонидан жиддий тан жарохати етказилгани, натижада унинг шифохонага ёткизилгани хакида хабар олдик. Инсон хукуклари химоячиси Мўътабар Тожибоеванинг маълум килишича, хоким катта-кичик мажлисларда махаллий рахбарларни, хўжалик раисларини огизга олиб бўлмайдиган хакоратли сўзлар билан сўкиб келган. Ўтган хафтадаги мажлислардан бирида хакорат килинган кекса хўжалик рахбарининг ўгли хокимни мажлисдан сўнг ўласи килиб калтаклаган.

Муштумзўрнинг хатти-харакатлари туман ИИБда кўрила бошлагач, махаллий ахолида норозилик келиб чиккан ва улар Фаргонадаги "Фукаролик жамияти" халк харакати кўмагида бугун республиканинг бир канча идораларига телеграммалар оркали норозиликларини изхор килишган. Телаграммада сенаторнинг илгари Олтиарик туманига хоким бўлиб ишлаган даврдаги кирдикорлари, вилоят микёсидаги курилиш ташкилотларида рахбар бўлганида хайдовчисини сирли равишда гумдон килгани сингари фактлар тилга олинади.

Human Rights Watch Андижон хунрезлиги хакида махсус доклад эълон килди

Бугун бу ташкилотнинг Москвадаги офиси ўз докадининг эълон килинишига багишланган прес-релизни инглиз, рус ва ўзбек тилларида таркатди. У куйидаги сўзлар билан бошланадаи: Андижондаги қуролланмаган намойишчиларни Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтган ойда ўлдирилиши шунчалик оммавий ва асосланмаган бўлдики, бу воқеани оммавий қирғин деб бахолаш мумкин.

Докладнинг ўзи инглиз ва рус тилларида бўлиб, унинг русча варианти билан Human Rights Watch ташкилотининг сайтида танишиш мумкин: http://www.hrw.org/russian/reports/uzbek/070605_rain.html

22:00 - «Бирлик» раисининг ўринбосари хам милиция тарафидан ушлаб кетилди

Кўкондан олинган хабарга кўра, хозиргина «Бирлик» Партияси раисининг Фаргона водийси бўйича ўринбосари Хамдам Сулаймон Андижон вилояти Маркамат тумани милицияси тарафидан уйидан олиб кетилган. Унинг турмуш ўртогини билдиришича, милиционерлар уйда тинтув ўтказишган ва Хамдамнинг компютерини хам бирга олиб кетишган.

Хамдам Сулаймоннинг Мархамат тумани милицияси тарафидан ушланиши ва милиция унинг компютери билан кизикаётганидан кўриш мумкинки, уни хам аввал камалаган бир гурух «бирликчи» ва хукук химоячилари каби «Бирлик» Партиясининг Андижон вокеалари бўйича 15 май куни эълон килинган баёноти бўйича очилаган иш доирасида хибсга олганлар. 3 июнь куни ушланиб, кеча озод килинган Музаффармирзо Исхоков хам шу иш доирасида айбланмокда эди.

Хозир Мархамат тумани милициясида яна 5 нафар «Бирлик»чи ва хукук химоячиси камокда ушлаб турилибди.

17:00 - Музаффармирзо Исхоковнинг озод килинишига оид

Бугун «Бирлик» Партиясининг раиси Абдурахим Пўлат Музаффармирзо билан телефон оркали гаплашди. Маълум бўлишича, хукук химоячисининг озод килиниши 3 шарт билан богланган экан: Хеч каерга кетмаслик хакида тилхат; 3 кун ичида 50 минимал маошга тенг гаров пули тўлаш; паспортини терговчига вактинча топшириш.

Киргизистон хукуматининг окилона карори

Киргизистоннинг Жалолобод вилояти худудига кочиб ўтган 500 га якин юртдошларимизнинг такдири хануз номаълум бўлиб колаётганди. Бу кочкинларнинг на Ўзбекистонга кайтиши, на Киргизистонинг расмий кочоклар макомини бера олиши хакида жиддий карор йўк эди.

Шу йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Ташки ишлар вазири Элёр Ганиевнинг Киргизистон Ташки ишлар вазири вазифасини бажарувчи Роза Отунбаева билан Ўш шахрида ўтказган учрашувидан сўнг айрим оммавий ахборот воситаларида кочкинларнинг Каримов режимига топширилиши мумкинлиги, бу борада Каримов номидан Э. Ганиевнинг босим ўтказишга урингани хакида маълумотлар таркатилгани хам маълум.

Аммо, баъзи Гарб давлатларининг таклифлари, кўплаб инсонпарвар ташкилотлар, демократик институтлар, халкаро ташкилотларнинг дунё бўйлаб ўтказган акциялари, берган баёнотлари фойдасиз колмади ва Киргизистон хукумати Ўзбекистондан кочиб ўтган 479 нафар кочкинга расмий кочок макомини беришини билдирди. Бу хакда (7 июнь) Киргизистон Ташки ишлар вазири ўринбосари Талайбек Кидиров Бишкекда ўтказган матбуот конференциясида маълум килди. Вазир ўринбосарига кўра, вактинчалик чодирларда яшаётган Ўзбекистонлик мусофирларгагина эндиликда кочкинлик макомини берувчи хужжатлар таркатилади.

Аммо, Талайбек Кидиров Киргизистон жанубидаги кариндошлариникида кун кўраётган 3000 га якин ўзбекистонликнинг такдири борасида изох бермаган.
У кочкинлар яшаётган худудга уларнинг кариндошлари келиб-кетиши борасида ўзбек тарафи билан келишувга эришилганини, хатто улар кариндошларини уйларига олиб кетаётганини таъкидлаган.

Ўзбекистон тарафининг бундай келишувга кўркмай розилик беришидан кўзланган максад пухта тайёргарликдан ўтган, Ўзбекистондаги «доруломон» кунларга шукрона келтираётган ота-оналар оркали «йўлдан адашган бир ховуч кимсаларни» ўз уйларига кайтариш бўлиши мумкин. Бу нарса аксарияти халигача Акаев бошкарувини кўмсаб яшаётган Киргиз хукумати аъзоларига хам хуш ёкса керак.

8:00 - Музаффармирзо Исхоков озод килинди

3 июнь куни Мархамат тумани мршаблари тлмонидан хибсга олинган «Эзгулик» жамиятининг Андижон вилояти бўлими раиси Музаффармирзо Исхоков кеча кечкурун хеч каерга кетмаслик хусусидаги тилхат билан озод килинган. Вокеанинг бошка тафсилотлари хали бизга маълум эмас.