16 October 2009
03:19 - Британия Афғонистонга яна қўшин юбормоқчи, Франция йўқ деди, АҚШ ўйламоқда
Кеча Буюкбритания бош вазири Гордон Браун Афғонистонга яна 500 ҳарбий юборишга тайёр эканлигини билдирганди. Бугун Франция президенти Афғонистондаги қўшинлари сонини орттирмаслигини эълон қилди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Унинг фикрича, Толибон ва Ал-Қоида устидан ғалаба қозониш учун чет эл қўшинлари Афғонистонда ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришлари керак. Айни замонда, бундан буён кўпроқ асосий вазифаларни Афғонистон ҳукуматининг қўшинларига топшириш яхши бўлади.

Маълумки, Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш талаби АҚШ ва НАТО қўшинларининг бу ердаги қўмондони америкалик генерал МакКристалдан чиққан эди. АҚШ ҳали бу хусусда қарорини билдирмади, аммо турли хабарларга қарганда, Барак Обама яна 45 минг кишилик қўшин юбориш устида ўйламоқда. Шубҳасиз, шундай бўлади.