03 June 2005
03:00 - 20:30 - АҚШ мустақил тергов талаб этмоқда 20:00 - «Эзгулик»: Преследования Андижанских правозащитников продолжаются - Бегунох инсонлар ўлимига Европанинг «кўз ёшлари» Ўзбекистон хукуматига ёкмаяпти 13:00 - «Эзгулик»нинг Андижондаги
20:30 - АҚШ мустақил тергов талаб этмоқда

АҚШ Андижон воқеалари бўйича халқаро тергов ўтказиш талабини такрорлаган. Би-би-си билан суҳбатда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дан Фриед тергов ҳар томонлама бўлиши лозимлигини айтган.

Бироқ Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Элёр Ғаниев эса "агар бунга эхтиёж бўлса, ушбу ишчи гуруҳи олиб борилаётган тергов жараёни ва ҳукуматнинг Андижон шаҳри ва вилоятида вазиятни барқарорлаштириш юзасидан кўраётган чоралари юзасидан мониторинг ўтказишлари мумкин," - деб айтган.

Ҳўш, АҚШ Ўзбекистоннинг сўнгги таклифини қабул қиладими?

Фриед: Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари юзасидан шаффоф, ишончли текширув олиб боришда халқаро жамоатчилик иштирокини тан олаётгани яхши. Бу жуда муҳим. Биз Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистондаги вазиятдан ташвишдамиз. Бу фожиа эди. Бегунох одамлар қурбон бўлишди. Андижонда жангариларнинг ҳужуми бўлган бўлиши мумкин, аммо бу - бегуноҳ одамларни ўлдириш учун асос бўлолмайди. Кўшма штатлар, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, НАТО ва бизнинг Оврўподаги кўпгина дўстларимиз, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини Андижон воқеалари юзасидан халкаро кузатувчилар иштирокида шаффоф текширув олиб боришга чақиришди. Бундай текширув Андижон воқеалари билан боғлиқ барча иддаоларга ойдинлик киритган бўларди. Бундай тергов бегуноҳ одамларнинг нима учун ҳалок бўлгани, қамоқхонага ким ҳужум уюштиргани - ҳамма ҳаммасига ойдинлик киритади. Текширув шаффоф бўлиши керак ва унда халқаро жамоатчиликнинг иштироки таъминланиши керак. Бундай текширувсиз Ўзбекистон ҳукуматининг бошида турган қуюқ булутларни тарқатиб бўлмайди. Ўзбекистон халқи дунё Ўзбекистондаги озодликдан ташвишда эканини билиши керак. Президент Буш озодлик ҳар бир инсонга туғилишдан берилган ҳақ эканини қайта-қайта айтиб келади. Биз Ўзбекистон ҳукумати билан ишлаймиз, аммо шу билан бирга Ўзбекистон ҳукуматини ислоҳотларни амалга оширишга чақирамиз. Бу ислоҳотлар одамларга ёрдам бериши керак. Мен Ўзбекистон хукуматининг сўнгги қадамини олқишлайман, ва яна бир марта айтаманки, Андижон воқеалари юзасидан текширув ҳар томонлама бўлиши керак, халқаро ташкилотлар иштирокида бўлиши керак.

Би-би-си: Яъни Америка ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари юзасидан парламент текширувини кузатишга руҳсат бериш ҳақидаги таклифини қабул қиладими? Мустакил халқаро текширувни талаб қилмайдими?

Фриед: Мен бу таклифни қабул қиламиз деганим йўқ. Мен ҳали бу таклифнинг тафсилотларини билмайман. Биз Ўзбекистон ҳукумати билан ишлашни xоҳлаймиз ва мен андижон воқеалари юзасидан халқаро жамоатчилик иштирокидаги, ҳар томонлама текширувни кўришни истайман. Аммо текширув шаффоф ва ишончли бўлиши керак, у ниманидар ёпиб, ниманидир оқлаб кўрсатиши керак эмас.

Би-би-си: Яъни сизлар Ўзбекистон ҳукуматига халқаро мустақил текшкирув олиб бориш йўлида босим ўтказишда давом этасизларми?

Фриед: Қўшма Штатлар, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, НАТО ва Оврўпо Иттифоқи бошиданоқ Андижон воқеалари юзасидан халқаро жамоатчилик иштирокидаги мустақил, ишончли текширув олиб боришга чақириб келмоқда ва бизнинг бугунги мавқеъимиз шундай, ўзгаргани йўқ. Халкаро иштирокнинг шакли муҳокама вилиниши мумкин. Бундай текширув Ўзбекистоннинг, ўзбек ҳукуматининг манфаатида.

Би-би-си: Агар Ўзбекистон ҳукумати бундай халқаро текширувни ўтказишга руҳсат бермаса, Америка нима қила олади?

Фриед: Cиз мендан эҳтимоллар асосида таҳмин қилишни сўраяпсиз. Бу тўғри эмас ва мен бундай қилмайман. Мен бизнинг мавқеъимизни ойдинлаштиришни истайман. Бизнинг мавқеъимиз - бутун дунёда демократияни қўллаб-қувватлашдир. Демократия ҳамма учун эмас, деган сўзлар нотўғри.

Би-би-си: Кўпгина кузатувчиларнинг назарида Американинг Андижон воқеаларига муносабати жуда ҳам секин ва эҳтиёткор бўлган. Нима учун, Ўзбекистон сизларнинг террорга қарши урушдаги иттифоқчингиз бўлгани учунми?

Фриед: Мен сизнинг саволингизга қўшилмайман. Америка Қўшма Штатларининг муносабати аввал бошдан жуда тез ва аниқ-равшан бўлган. Андижондаги воқеалар жума куни содир бўлган бўлса, ундан кейинги иш кунида биз вазиятдан ташвишда эканимизни айтдик. Шундан буён биз бу хавотирмизни қайта-қайта изҳор қилиб келаяпмиз.

Би-би-си: АҚШ давлат департаменти воизи Ричард Баучер ўтган ҳафта Ўзбекистон билан терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликнинг давом этишини айтди. Сизлар, бир томондан, Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилиб, иккинчи томондан, ҳамкорликни давом эттириш билан икки томонлама иш қилмаяпсизларми?

Фриед: Йўқ, ҳечам. Бизнинг Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлигимиз кенг қамровли, турли соҳаларни ўз ичига олади. Биз терроризмга қарши курашда ўзбек ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттирамиз, аммо шу билан бирга, Ўзбекистондаги муаммолар ҳақида очиқ гапирамиз. Терроризмга қарши курашдаги ҳамкорлик бизни Ўзбекистонни танқид қилишдан тўхтатиб қололмайди. Жумладан, Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақиришдан ҳам тўхтатиб қололмайди. // ББС – Ўзбек хизмати

20:00 - «Эзгулик»: Преследования Андижанских правозащитников продолжаются

28 мая были арестованы председатель Мархаматского районного отделения общества по правам человека «Эзгулик» Дилмурад Мухиддинов и его заместитель Мусажон Бобожонов, а также другой правозащитник из Мархаматского отделения Международной организации по правам человека М.Отахонов. В этот же день был под предлогом, якобы совершенной автоаварии был задержан, а затем отпущен заместитель председателя областного отделения общества «Эзгулик» Абдугапур Дадабаев. А у шестерых активистов Шахриханского отделения общества «Эзгулик» были изъяты паспорта.

Но на этом преследования правозащитников не остановились.
Вчера 2 июня примерно с 20-30 по 22-30 вечера в квартире председателя Андижанского областного отделения общества «Эзгулик» Музаффармирзо Исхакова сотрудниками Мархаматского РОВД был произведен обыск.

Обыск производился на основании санкции, подписанным прокурором Мархаматского района Андижанской области Бахтиёром Йулчиевым. Целью обыска было изъятие вещественных доказательств, указывающих на причастность М.Исхакова в рапространении обращения председателя оппозиционной партии Народного Движения «Бирлик» Абдурахима Пулатова по поводу андижанских событий, якобы направленное на дестабилизацию социально-политической ситуации в Узбекистане.

Примерно в 22-00 мы звонили М.Исхакову по вопросу защиты членов нашего общества М.Бобожонова и Д.Мухиддинова . Жена М.Исхакова сообщила , что у них в квартире производят обыск и не дают мужу возможность позвонить куда-либо. Чтобы предотвратить провакацию в отношение М.Исхакова мы сообщили о случившемся председателю общества В.Иноятовой, затем представителю ОБСЕ. Те в свою очередь срочно связались квартирой М.Исхакова и приняли меры по предотвращению провокации. Основания для нашего беспокойства были. Это доказывается лишь тем, что изъятый компьютер не был опечатан в соответствии с процессуальными требованиями. Только после вмешательства представителя ОБСЕ данная процедура приведена в соответствие.

В результате обыска у М.Исхакова были изъяты правозащитные документы, Программа и Устав «Бирлик» и вся компьютерная техника областного офиса «Эзгулик». Интересно, что в тот же день был произведен обыск и у председателя Андижанского областного отделения оппозиционной партии Народного Движения «Бирлик» Акбара Орипова и также был изъят компьютер. А.Орипов сразу же доставлен в отделение внутренних дел.

Мы, члены Андижанского областного отделения общества «Эзгулик» крайне обеспокоены судьбой своих коллег. В отношение М.Бобожонова и Д.Мухиддинова, а также члена Узбекской секции Международного Общества Прав Человека (МОПЧ) М.Отахонова уже возбуждено уголовное дело по статье 244-прим. Они содержатся под стражей и их допрашивают без адвоката и есть основания, что они могут быть подвержены пыткам и жестокому обращению. Судьба А.Орипова остаётся неизвестной.

Преследования андижанских правозащитников приобретают крайние черты. Все мы, правозащитники, переживаем не только за себя, но и за своих близких, поэтому призываем международное сообщество не закрывать на это свои глаза.

Дадабаев Абдугапур
Заместитель председателя Андижанского областного
отделения общества прав человека «Эзгулик»
E-mail: gapur54@mail.ru

Абдазизов Бахтиёр
Председатель Асакинского отделения общества
прав человека «Эзгулик» Андижанской области
E-mail: bahtiyor.uz@mail.ru
3 июня 2005 года

Бегунох инсонлар ўлимига Европанинг «кўз ёшлари» Ўзбекистон хукуматига ёкмаяпти

Русларда «химоянинг энг яхши усули - хужум» (лучший способ обороны - нападение) деган накл бор. Европа Иттифоки мамлакатлари ташки ишлар вазирларининг Андижон вокеалари юзасидан мустакил халкаро текширув ўтказиш зарурати тўгрисидаги баёнотларига шу наклдан келиб чикиб, ўзининг 2 май сонида катта хужум уюштирган «Правда Востока» газетаси тахририяти бу ишини «юкори»нинг кўрсатмаси билан килганига шубха йўк. Чунки окибати хар нима бўлиши, дипломатик жанжалга хам сабаб бўлиши мумкин. Зотан муассиси Ўзбекистон Вазирлар Махкамаси (яъни хукуматники) бўлган газетанинг Садриддин Салахов имзоси билан чиккан «Европанинг террорчиларга “рахм-шафкат“ кўз ёшлари» (Еврослезы “жалости“ по террористам) сарлавхали маколаси Европа мамлакатларига килинган нафакат хужум, балки хакоратдан хам бошка нарса эмас.

Маколада нефтга бой мамлакат бўлган куролсиз Ирокни босиб олиш максадида жахоннинг энг кудратли машинаси (яъни АКШ) га «ёрдам бериш» учун Европа ўз аскарларини юборганидан тортиб, у ерда корхоналар ёпилаётгани, иш ташлашлару эркак билан эркакнинг турмуш куришигача кўп «нокисликлар» номма-ном саналади. Газета услубига хос ихтибос келтирамиз: «Беспорядки в Андижане для европейской дипломатической интеллигенции - очень кстати подвернувшийся повод отвести общественное мнение от начинавшего давать сбои проекта евроконституции, который в принципе носит добровольно-принудительный характер...»

Яна бир ихтибос: «Для каждого мало-мальски следящего за развитием событий на мировой политической арене совершенно очевидно, что редкое единодушие, с которым министры иностранных дел стран ЕС предлагают провести международное следствие, - фикция, призванная доказать стремление и приверженность правительств ЕС принципам демократии, прав и свобод человека в любом уголке планеты».

Маколадан Ўзбекистон хукумати котиллик тавки лаънатини илмаслик ва салохиятда колиш учун жахоннинг етакчи мамлакатлари билан хам алокаларини музлатишга тайёр кўринмокда. Дарвоке, Европа Иттифоки мамлакатлари билан Ўзбекистон ўртасида жипс алока ўрнатувчи «Шерикчилик ва Хамкорлик тўгрисида Битимга Баённома»ни Олий Мажлис Сенати маъкуллагандан сўнг Ўзбекистон президенти имзоланганига атиги 15 кунгина бўлди. Чораси - яна президент кўлида. Бекор килади.

Хўш, Ўзбекистон рахбариятига, ўз таъбири билан айтганда «террористларнинг хужумини бостириш» максадида Андижонда килган ишларида очиклик талаб килаётган бутун демократик дунё билан урушишнинг нима кераги бор? Ўзбекистон халкаро террористларнинг хужумига учрагани аникланса, бундан Ўзбекистон хукумати фойда билан чикадику. Бутун дунё унга ёрдам берадику. Хамма гап шундаки, хеч кандай халкаро ва махаллий террористлар йўк. Хукуматнинг репрессив сиёсатидан жони халкумига келган халк ва унинг исёнлари бор. Мавжуд тузумни конституцион йўллар билан ўзгартириш кераклигини айтаётган ва бунга жуда секин бўлса хам эришаётган демократик мухолифат бор, унинг етакчиси «Бирлик» Партияси бор. Каримовнинг максади Андижондаги хунрезликдан кейин мухолифатнинг хам огзини кулфлаш, кўлларини кишанлаш. У буни килолмайди, килолмаслигини билади. Шунинг учун, у аламига чидолмасдан, хеч бир мантиксиз пала партиш ишларга кўл урмокда ва бу билан ўзининг агониясини тезлаштирмокда. // «Харакат»

13:00 - «Эзгулик»нинг Андижондаги етакчиси озод килинган

Кеча кечаси Андижонлик Акбар Орипов, Музаффармирзо Исхоков ва Нурмухаммад Азизовлар «Бирлик» Партиясининг Андижондаги хунрезликни кораловчи 15 май Баёнотномасини таркатишда айбланиб., милиция тарафидан ушлаб кетилганини хабар килгандик. Маълум бўлишича, Акбар Орипов ва Нурмухаммад Азизов Мархамат туман милициясида ушлаб колинган, Музаффармирзо Исхоков эса, бугун эрталаб сўрокка етиб келиш шарти билан кўйиб юборилган экан. Бугун Тошкент вакти билан соат 12 да Музаффармирзонинг уйига Вашингтондан телефон килган «Бирлик» раиси Абдурахим Пўлат уй бекаси Дилдора билан гаплашди. Музаффармирзо хали хам Мархамат тумани милиция бошкармасида экан. Ўша ердан телефон килиб, унинг компютери ичидаги материалларни ўкиш учун мутахассис келишини кутишаётганини билдирибди.

Музаффармирзонинг уйида «Бирлик» партияси Жалакудук тумани ташкилотининг раиси Шокиржон Мўминжонов ва партия фаоли Улугбек Бакиров бор экан. Улар Музаффармирзонинг камалганини эшитгач, хабар олиш учун келишибди. Улар билан хам телефонда гаплашган Абдурахим Пўлат шундай деди: «Бирликчилар шундай дакикаларда бир бирлари билан елкама елка туришганларини кўриб жуда хурсанд бўлдим. Шокиржон ва Улугбек билан гаплашиб, уларнинг хамма вокеаларга тўгри сиёсий бахо бераётганлари, галабамизга ишонишларини кўриб бошим осмонга етди». // «Харакат»

9:30 - Пўлат Охуновнинг Швеция парламентидаги учрашуви

«Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охунов кеча Швеция парламентининг депутати Мария Хасан билан учрашди.

Швецияда шу кунда хукмрон бўлган Социал-демократик партиянинг вакили бўлмиш Мария Хасан келиб чикиши бўйича Украиналик бўлиб, сўнгги йилларда бу мамлакатнинг демократларига доимий ёрдам бериб келган, заргалдок инкилобининг иштирокчилари билан якиндан таниш. Мария хоним шу кунда Швеция парламентида Андижон хунрезлигидан кейин бўлаётган вокеаларни кузатиб бориш учун тузилган комиссиянинг раисидир.

Пўлат Охунов ва у билан бирга учрашувда катнашган «Давра кенгаши» Европа бўлимининг 2 аъзоси Мария хоним билан Ўзбекистондаги охирги вокеалар хусусида сухбатлашдилар. Пўлат Охунов Ўзбекистон хукумати вокеаларнинг изини йўкотиш максадида халкаро комиссия тузилишидан кочаётганини гапириб, Швецияни бу масалада катъий кадамлар килишга ва ЕХХТнинг комиссиясини тузиш масаласида собиткадамлик кўрсатишга чакирди. Айни замонда, хукук химоячилари ва мухолифат вакилларидан Сайиджахон Зайнобиддинов, Мусажон Бобожонов, Дилмурод Мухитдиннов, Мухаммадкодир Отахонов, Собитхон Устабоев ва Холикназар Ганиевларнинг мутлако уйдирма айблар билан камалгани, уларни озод килиш учун Европа мамлакатлари килиши мумкин бўлган кадамлар мухокама килинди.

Пўлат Охунов «Бирлик» Партиясининг Андижон вилояти рахбари Акбар Ориповга карши турли провокациялар бошланганини хам тилга олди, аммо, Мария хоним билан бўлган учрашув соатларида Акбар Орипов, Музаффармирзо Исхоков ва Нурмухаммад Азизовларнинг камалганидан хабарсиз эди. У бугун яна Мария Хасан билан учрашиб, ўзбек демократларига карши кампания оммавийлашгани сабабли зудлик билан килиниши керак бўлган ишларни маслахатлашиш ниятида. // «Харакат»

8:30 - АКШ ўз фукароларини Ўзбекистонни тарк этишга чакирди

Рейтер агентлигини хабарига кўра, АКШ Давлат Департаменти Ўзбекистондаги ўз дипломатларининг оилаларига ва мухим хизматда бўлмаган ходимларига Ўзбекистонни тарк этишга чакирди. Давлат Департаментининг чакиригидаги «АКШ хукумати бу мамлакатда янги террористик акциялар тайёрланаётгани хакида маълумот олди. Улар америкаликларнинг манфаатларига карши каратилган бўлиши ва энг якин вактда содир этилиши мумкин» деган сўзлар хам Рейтер томонидан иктибос килинган. // «Харакат»

Ислом Каримов Ташки ишлар вазирининг огзи билан оркага чекинди

Ислом Каримов Андижондаги хунрезлигини халкаро комиссия томонидан текширилишига мутлако карши чиккан ва бу хусусда «биз хеч кимнинг кули эмасмиз, биланимизни киламиз» деган маънода баланпарвоз гаплар гапирганди. Аммо, АКШ, НАТО ва Европа Иттифокининг талаблари уни оркага чекинишга мажбур килди. Кеча журналистларга брифинг берган Ташки ишлар вазири Элёр Ганиев Ўзбекистоннинг ўзи тузган текшириш комиссиясининг ишини АКШ, Франция, Россия ва Хитой давлатларининг Тошкентдаги элчихоналари вакиллари мониторинг, тўгрирок айтса, назорат килишлари мумкинлигини айтди.

Ўзбекистон хукуматининг бу шаклда оркага чекиниши 31 май куни АКШ президенти Жорж Бушнинг биринчи марта бу мавзуни тилга олиб, Ўзбекистонда нима бўлганини билишни истаймиз деган сўзларига жавоб эканлиги шубхасиз. Каримов отдан тушса хам эгардан тушгиси келмасдан, халкаро комиссия тузиш гоясини рад этмокда, аммо, халкаро жамият бу сафар уни эгардан хам туширишга карорли. Уни на Россия на Хитой куткаролмайди. // «Харакат»