12 October 2009
19:35 -
Эронда ҳам тартибсизликлар чиқаришда айбланиб, уч киши ўлимга ҳукм қилинди
Шу бу йил июнь ойида бўлиб ўтган президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда уюштирилган норозилик намойишлари катта тарибсизликларга айланиб кетган ва йигирмага яқин одам ўлган эди. Эроннинг ISNA агентлиги тарқатган хабарга қараганда, Теҳрон шаҳридаги судлардан бири ўша тартибсизликларда иштирок этиш ва чет элдаги шохлик тарафдори гуруҳлар билан алоқа қилишда айблаб, уч кишини ўлимга ҳукм қилган. Суд қарори ниҳоий бўлиб, уни қайта кўриб чиқиш талаби билан юқори инстанцияларга шикоят аризаси бериш мумкин эмас.