12 October 2009
12:11 -
Ҳайрон қолдирадиган воқеа: 41 йил аввал учоқ қочирган одам ҳибсга олинди
Нью-Йоркда ҳибсга олинган Луис Сольтрен узоқ йиллар аввал бир пассажир учоғини Кубага қочиришда айбланаётган экан.
АҚШ Адлия вазирлигининг билдиришича, бу одам 1968 йил 24 ноябрда Нью-Йоркдан Пуэрто-Рикога учаётган ПанАмерикан компаниясининг учоғини Жозе Круз, Мигуэл Кастро ва Алжендро Фигуеро исмли ўртоқлари билан Кубага олиб қочган. Ўша йиллариёқ қўлга тушган Жозе Круз 15 йилга, Мигуэл Кастро12 йилга озодликдан маҳрум қилинган, Алжендро Фигуеро оқланган экан. Луис Сольтрен шунча йилдан бери Кубада бекиниб келган. Ҳозир у қандай қилиб қўлга олингани Reuters агентлигининг хабарида айтилмайди.
Луис Сольтреннинг тақдирини эртага Манхеттен федерал суди ҳал қилади. Шунча йил ўтгани сабабли, уни суд қилишмаса керагу, яна ким билади.