11 October 2009
20:32 - Ироқдаги уч портлашда 25 киши ўлди
Боғдоднинг ғарбидаги Рамада шаҳрида полиция бўлими йўлидаги тўсиқларни ёриб ўтмоқчи бўлган машина портлатилган, унинг атрофида тўпланган одамлар тўдасига иккинчи машина келиб, ҳайдовчиси уни ўзи билан бирга портлатган. Шу атроқда учунчи портлаш ҳам бўлган. Натижада 25 киши ўлган, уларнинг ҳаммаси ироқли мусулмонлар, урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бегуноҳ инсонлар.

Портлатишларни уюштирганлар ҳам қандайдир исломий гуруҳларнинг жангарилари - мусулмонлар. Ҳеч шубҳасиз, улар шу йўл билан Оллоҳга хизмат қилишаётганига, ўзлари ҳам бегуноҳ ўлдирилганлар ҳам жаннатгга тушишига ишонишади. Фақат мақсадлари нима эканлигини ўзлари ҳам тушунишмайди.