11 October 2009
01:35 - Икки журналист Андижонда чегарачилар тарафидан ушланди, бундан бироз аввал қўйиб юборилди
“Озодлик” радиосининг журналист Алексей Волосевичга таяниб билдиришича, Андижоннинг қўшни Қирғизистон билан чегарасида тошкентлик икки журналист Василий Марков ҳамда Сид Янишевлар тутиб турилганди. Улар мамлакатимизнинг мазкур мамлакат билан чегараларини тасвирга олаётган пайтда чегарачилар томонидан ҳибсга олинган ва уларнинг техник воситалари тортиб олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, улар МХХнинг Андижон вилояти бошқармасига келтирилган. Бир неча соат тутиб турилганидан сўнг, қўйиб юборилган. Лекин уларинг ёнидан олинган видео ва аудио материаллар МХХ томонидан экспертизага берилган. Журналистларнинг қилмишига экспертиза хулосаларига қараб баҳо берилади.